жойларда қориларнинг ҳаммасини олиб кетишидан қўрқаман, оқибат Қуръоннинг кўп қисми йўқолиб кетиши мумкин. Шунинг учун Қуръонни жамлаш керак деб ҳисоблайман», деди. Мен Умарга: «Расулуллоҳ с.а.в. қилмаган ишни қандай қилмоқчисиз?» дедим. Умар: «Оллоҳга қасамки бу жуда яхши иш», деди. Оллоҳ менинг қалбимни бу ишга мойил қилгунча ва Умар ўйлаган нарсани тасаввур этмагунимча Умар мени ўз ҳолимга қўймади». Кейин Абу Бакр р.а. менга: «Сиз биз ишонган оқил, ёш кишисиз, бундан ташқари Расулуллоҳ с.а.в.га келган ваҳйларни ёзгансиз, шунинг учун Қуръонни яхшилаб ўрганиб чиқиб, жамласангиз», дедилар. Оллоҳга қасамки, агар улар менга тоғни кўчиришни юклашганида, Қуръонни жамлашдан енгилроқ бўларди. Шундан кейин Қуръонни жамлашга киришдим. Қуръонни терилардан, хурмо пўстлоқларидан ва одамларнинг оғзидан йиғдим ва бу иш «Тавба» сурасининг охирини, яъни
оятини то «Бароа»нинг охиригача Абу Ҳузайма ал-Ансорийдан топгунимча давом этди». Бу саҳифалар Абу Бакрда у вафот этгунича сақланди, кейин Умар ибн Хаттобда, сўнгра Умарнинг қизи Ҳафсада турди. Зайд ибн Собит р.а. Қуръонни ҳофизлардан эшитиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларида ёзилган нарсалардан жамлади. Ҳатто бирор саҳифани фақат у Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларида ёзилганлигига икки киши гувоҳлик бергандан кейингина қўшарди. Бундан ташқари, саҳифани унда иккита шарт топилсагина оларди. Биринчи - саҳифа саҳобалардан бирида ёзилган бўлиши, иккинчиси - саҳобаларнинг бири тарафидан ёдланган бўлиши. Ёзилган ва ёдланган оят саҳифага мувофиқ келсагина уни олар, акс ҳолда уни олмасди. Шунинг учун ҳам «Бароа» сурасининг охирини ўзи ва бошқалар худди шундай ёдларига келса ҳам, Абу Ҳузаймада ёзилган ҳолда топмагунича олишга иккиланди. Яҳё ибн Абдураҳмон ибн Ҳотибдан ривоят қилинди, у киши айтадики: «Умар р.а. ўрнидан туриб, шундай деди: «Ким Расулуллоҳ с.а.в.дан Қуръондан бирон нарса олган бўлса, уни келтириб берсин». Кишилар Расулуллоҳ с.а.в.дан олган оятларни териларга ва пўстлоқларга ёзиб қўйишарди». Яҳё айтадики, бирор кишидан, унга икки киши гувоҳликка ўтмагунча, бирор нарса қабул қилинмасди. Бу далиллардан кўриниб турибдики, Зайд р.а. ўзи бу нарсани ёдлаганига қарамасдан, бирор киши уни эшитганлигига гувоҳ бўлмагунича ёзилганлигига ишонч ҳосил қилмасди. Зайд ўта эҳтиёткорлик юзасидан шундай қиларди. Қуръонни жамлаш - Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларида ёзилган саҳифаларни икки муқова ўртасидаги битта китобга тартибга солиш билан бўлди. Чунки Қуръон саҳифаларда ёзилган бўлиб, тарқоқ ҳолда эди. Абу Бакр р.а. уни бир жойга жамлади. Шунга биноан Абу Бакрнинг Қуръонни жамлашга буюриши, Қуръонни битта мусҳафга ёзиш эмас, балки Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурида ёзилган саҳифаларни жамлашга буйруқдир. Бундан мақсад, Абу Бакр
109-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|